Ўзбекистонда мопед ва скутерни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаби жорий йил 1 октябргача кечиктирилди. Бу ҳақда жорий йилнинг 12 апрель куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Илгари жорий йил 1 мартдан мопед ва скутер бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилиниши белгиланган эди. Энди бу талаб жорий йил 1 октябргача ортга сурилди.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июль (Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида) ва 9 августдаги (Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида) қарорлари билан 1 мартдан мопед ва скутерларга янги талаблар жорий этилиши режалаштирилган эди.
Уларда мажбурий давлат рўйхатидан ўтиш, давлат рақами белгиларини олиш ва уларни бошқариш учун “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш белгиланган.
Юқоридаги қарор билан, шунингдек, эксплуатациядаги мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг амал қилиш муддати ҳам 31 сентябргача узайтирилди.
Тасодифий хабарлар
Украина Россиянинг учта самолёт ва учта вертолётини уриб туширди
Рустамжон домла Ҳамидов «йил имоми» бўлди
Наманганда ота 1 яшар ўғлини каналда чўктириб юборди. Нега?
Сўнгги 5 йилда IT-мутахассиснинг ўртача маоши 15 баравар ошди
Фарғона каналидан мурда топилди. У бўйича маълумот берилди