Кеча, 4 март куни Украина Қуролли кучлари Россиянинг учта Су-25 ҳужумчи самолёти ва учта вертолётини йўқ қилди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги маълум қилди.
“Россия босқинчилари учта “қорақарға”ни йўқотди – Су-25 ҳужумчи самолётлари шундай номланади. Улардан иккитаси Чернигов вилоятида, бири эса Волноваха яқинида. Бундан ташқари, бугун (кеча) Россия босқинчи қўшинларининг яна учта вертолёти сўнгги парвозини амалга оширди”, дейилади хабарда.

Шундай қилиб, Украина Қуролли Кучларида қайд этилишича, тўққиз кунлик уруш давомида Украина ҳаво мудофааси камида 39 рус самолёти ва 40 вертолётини йўқ қилган.
Тасодифий хабарлар
Ҳокимлик ва банк мансабдорлари қўлга олинди
Шавкат Мирзиёев халқимизни Конституция байрами билан табриклади
Ўзбекистондаги 2021 йилги Осиё чемпионати расман қолдирилди
«Эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз» — ФВВ сел хавфидан огоҳлантирди
Сув сепилган тупроғининг ҳидини соғинган Абдусамат ота ҳақида