Фаластиннинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими белгиланганидан бир неча соат кечикиб амал қила бошлади. Бунга, аввалроқ хабар қилинганидек, Исроил томонининг ҲАМАСдан гаровга олинганлар рўйхатини талаб қилгани ва талаби бажарилмагунигача ўт очишни тўхтатмаслик ҳақидаги қарори сабаб бўлган.
Нетаняҳу идорасига яқин манбанинг маълум қилишича, Исроил сўровига нисбатан керакли рўйхатни қабул қилиб олган ва оташкесимга эришишга доир сулҳ Тошкент вақти билан 14:15дан амал қила бошлаган.
Мазкур сулҳнинг 42 кун давом этадиган биринчи босқич доирасида Исроил гаровдаги 33 фуқаросини қайтариб олади ва бунинг эвазига қамоқхоналардаги 700 нафар фаластинликни қўйиб юборади.
Исроил ОАВларининг ёзишича, ҲАМАС шанба куни гаровдагиларни қўйиб юборишни бошлайди ва улар билан алмаштириладиган фаластинликлар рўйхатини жума куни тақдим қилади.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда яширин ҳужралар аниқланди. Муллалар вояга етмаган болаларни калтаклаб, мунтазам оч қолдирган
Тарихда биринчи марта Россия Халқаро судга киритилмади
“Бахти Ташкентский”га яна бир айблов қўйилди
"Биз ҳам янгисидан минайлик!" UzAuto Motors ва KIA Motors томонидан автокредитлар.
«Бу ерга қарсак учун эмас, ишлаш учун келдим» — Президент сектор раҳбарларини танқид қилди