Бухоро шаҳридаги 3-ўрта умумтаълим мактаби ўқувчисида COVID-19 инфекцияси қайд этилгани сабабли ўқув тизими онлайн режимга ўтказилди. Бу ҳақда вилоят санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси маълумотига таяниб, «Дарё» мухбири хабар берди.
Шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи Ўткир Нажмиддиновнинг қайд этишича, COVID-19 инфекцияси аниқланган 3-ўрта умумтаълим мактаби ўқувчиси шу мактабда таҳсил олиб келган акаси билан ҳам мулоқотда бўлган. Вилоят санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг хати асосида 7 апрелдан мактабда ўқув тизими онлайн режимга ўтказилган.
«Бошқа ўқувчи ёшлар ва мактаб жамоатчилиги саломатлигини ҳимоялаш, шунингдек, мазкур мактабда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, эпидемиологик занжирни узиб қўйиш ҳамда ўқувчиларнинг алоҳидаланишини таъминлаш мақсадида ўқув тизими онлайн режимга ўтказилди. Махсус кўрсатма бўлгунга қадар онлайн ўқув режими давом эттирилади», — деди Ўткир Нажмиддинов.
Маълумот учун, эпидемиологик ҳолат оғирлашган ҳудудларда маҳаллий ҳокимлик органларига карантин талабларини кучайтириш чораларини кўриш ваколати берилган. Шуни инобатга олиб, ҳудудий ҳокимликлар баъзи туманлардаги мактабларни тўлиқ масофавий таълим шаклига ўтказиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин. Ўз навбатида, мактаблар маъмуриятига санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш бўйича топшириқ берилган.
Тасодифий хабарлар
Махачев Макгрегор билан жанг қилиши мумкин
Дунёга энг катта хавф солаётган мамлакат номи айтилди!
Бугундан ҳаво илий бошлайди
30 Z 777 ZZ авторақамини аукционда ютиб ғолиб бўлган талабгор белгиланган суммани тўлай олмаганлиги сабаб қайта сотувга қўйилди
Рўзадор ўқувчиларни югуртирган қўқонлик мактаб директори жиноят устида қўлга олинди