Фарғона каналида одам мурдаси оқиб келганлиги ҳақидаги хабарлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 июн куни Бағдод тумани, Қатағон маҳалласида яшовчи фуқаро Ў.Т. Самандарак МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Фарғона» каналига чўмилиш мақсадида тушиб, чўкиб кетиб кетган.
28 июнь куни Ў.Т.нинг мурдаси ташқи кўринишидан тан жароҳатларсиз Ўзбекистон тумани, Зинаша маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган «Катта Фарғона» каналидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Афғонистонда «Толибон» ва қаршилик кучлари ўртасида жанглар бўлмоқда
Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади
Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди
Ҳабиб Нурмуҳамедов: “Тони Фергюсон, мен сени кўча жангида еб ташлайман”
Йўловчи ташиш учун “Дамас” автомобилларидан воз кечилади