Ёдингизда бўлса, жорий йилнинг 1 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаев:
“Бирорта жисмоний шахс ўз даромадини камайтириб, ўзгартириб ёки солиқдан қочиш имконияти бўлмайдиган тизимни яратяпмиз. “...” Бу нафақат Ўзбекистонда, чет элда олган даромадларини ҳам солиққа тортиш тизимини, икки томонлама солиққа тортиш – агар у давлатда солиққа тортилган бўлса, агар Ўзбекистон резиденти бўлса, у Ўзбекистонда тўлаши керак, агар Ўзбекистон норезиденти у томонда тўлаган бўлса биз уни инобатга оламиз. Амалдаги қонунчиликка кўра жисмоний шахсларни ҳам тўлиқ солиққа тортиш тизимини такомиллаштириб, жойига қўямиз”, деган эди.
Мирзаевнинг айтганлари ижтимоий тармоқлар, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситаларида муҳокамаларга сабаб бўлиб, эндиликда Ўзбекистон хориждаги мигрантларини ҳам солиққа тортади, дея англашилишига сабаб бўлди. Боиси Мирзаев сўзларида резидент ва норезидент тушунчалари, хориждаги ўзбекистонликлар деганда кимлар назарда тутилаётганига изоҳ бермаган эди. Давлат солиқ қўмитаси эса мигрантларнинг солиққа тортилиши сифатида тушунилаётган ушбу фикрларни изоҳлаб, бундай режа мавжуд эмаслигини маълум қилди.
Солиқ қўмитаси Матбуот котиби Дилдора Ҳошимованинг билдиришича, агар Ўзбекистон фуқароси хорижда ишлаган бўлса ва у солиқ норезиденти, деб тан олинса (яъни йил давомида 183 кундан кам вақт Ўзбекистонда бўлса), у ҳолда хорижда ишлаб топган даромадидан Ўзбекистонга қайтганидан кейин солиқ тўламайди. Чунки бундай даромад Ўзбекистондаги манбалардан олинмаган ва Солиқ кодексининг 364-моддасига мувофиқ, бундай даромадларга солиқ солинмайди.
“Ўзбекистон фуқаролиги ўз-ўзидан солиқ тўлаш мажбуриятини келтириб чиқармайди. Бунга асосий мезон – солиқ резиденти ёки норезиденти эканлигидир.
Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда ишлаган бўлса-да, Ўзбекистонда 12 ойлик кетма-кет давр ичида 183 кундан кўпроқ бўлиб, солиқ резиденти мақомини сақлаб қолган бўлса, хорижда топган даромадидан Ўзбекистонда солиқ тўлайди. Лекин бунда ҳам агар ўша даромаддан хорижда солиқ тўланган бўлса қайтадан тўламайди, уни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади (Солиқ кодексининг 399- ва 400-моддалари асосида).
Бундан келиб чиқадики, хорижий давлат билан икки ёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартнома асосида хорижда тўланган солиқ Ўзбекистонда ҳисобга олинади ва бу даромадлар Ўзбекистонда солиққа тортилмайди”, дейди Солиқ қўмитаси вакили Дилдора Ҳошимова.
Тасодифий хабарлар
“Қўйлиқ” бозори олдида пичоқбозлик содир бўлди
Ertak emas, haqiqat: 16 yilga «kesilgan» sud raisi bir yilga qolmay oqlandi
Тошкентда ҳамшираларнинг ойлигидан Қизил ярим ой жамиятига пул босиб қолиняпти
Ислом Махачев икки йилга дисквалификация қилиниши мумкин
"Asal Honey"нинг қотилига ҳукм ўқилди