Тобеинлар замонида Абу Жаҳм деган киши бўлган. У Саид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳга қўшни эди. Саид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ Мадинадаги тобеинларнинг олимларидан бўлганлар.
Бир куни Абу Жаҳм уйини сотмоқчи бўлди ва уни юз минг дирҳамга сотди. Кейин уйини сотиб олганларга “Саид ибн Мусаййибнинг қўшни бўлгани учун яна қанча тўлайсизлар?” деди. Улар ҳайрон бўлиб “Ҳеч замонда қўшничилик ҳам сотиб олинадими?!” дейишди. Буни эшитган Абу Жаҳм уларга “Ҳовлимни қайтариб бериб, пулларингизни олинглар! Аллоҳга қасамки, уйда ўтириб қолсам, аҳволимни сўрайдиган, мени кўрса, хурсанд бўладиган, уйда йўқ бўлсам, уйимни муҳофаза қиладиган, агар ҳозир бўлсам, менга яқин бўладиган, агар бирор нарса сўрасам, ҳожатимни раво қиладиган, агар ҳеч нарса сўрамасам, ўзи менга яхшилик қиладиган, агар менга бир мусибат етса, оғиримни енгил қиладиган кишининг қўшничилигини ҳаргиз тарк қилмайман” деди.
Бу гап Саид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳга етди. У кишига “Сиз ҳақингизда қўшнингиз шундай-шундай гапларни гапирди” дейилди. Шунда Саъид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ қўшниларига юз минг дирҳам юбордилар ва унга “Ҳовлингни ўзингда қолдир!” дедилар.
Манба: Islom.uz
Тасодифий хабарлар
Гулистон шаҳридаги эски бозор ҳудудида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари одамларни автобусга тиқиб олиб кетишаётганлиги тўғрисида тарқалган видеохабар юзасидан шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат белдирди.
Аҳоли музқаймоқ истеъмолидан огоҳлантирилди
Рамзан Қодировнинг аҳволи ёмонлашди: у коронавирусга чалинган бўлиши мумкин
Шавкатжон Абдураззоқов: Наманган шаҳрида 2021 йили анъанавий 60-Халқаро гуллар фестивали ўтказилади
Коррупционерлар “таракан”га ўхшайди – Акмал Бурхонов