Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси бўйича ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, фаол ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш каби асосий масалалар ўрин олган.
Давлат раҳбарлари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда.
Учрашувлар якунида амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Тасодифий хабарлар
Қодиров вояга етмаган учта ўғлини урушга жўнатди
Ўзбекистон фуқаролари Гонконгга визасиз бориши мумкин
“Толибон” Ўзбекистон чегарасига қўшин жойлаштираётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевга автомобиль совға қилди
АҚШ олимлари коронавирусни тўлиқ блоклаб, организмни ундан 4 кунда халос этувчи антитанани аниқладилар