Айни кунларда давом этаётган «Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичида мажбурий овоз тўплаш ҳолатлари ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда.
Жумладан, бир муддат олдин Фарғона вилояти Қува туманидаги 37-мактабда мажбурий овоз бериш ҳолатлари кузатилгани ва бунга йўл қўйган мактаб директорининг ишдан олингани ҳақида хабар берилган эди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати берган муносабатга кўра, мазкур ҳолатлар кузатилган лойиҳалар «Ташаббусли бюджет»дан четлатилади.
«Шу муносабат билан мазкур мактабда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш юзасидан тегишли туман Халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилди», – дейилади вазирлик муносабатида.
Шунингдек, «Ташаббусли бюджет» жараёни доирасида мажбурий овоз беришга жалб этиш – мажбурий меҳнат сифатида таснифланиши ҳақида эслатиб ўтилмоқда.
Агар Сиз овоз тўплашга мажбурлаш ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Тасодифий хабарлар
Наманганда карантиндан қочган 36 ёшли фуқаро жаримага тортилди
Nexia ҳайдовчиси ЙПХдан қочаётганида инспектор ва пиёдани уриб юборди
Алишер Усмонов Наманган учун «Спутник V» вакцинаси ажратилишини сўради
ДХХ сайёҳлик фирмаси ходимларини ушлади
Фатво маркази Мадинада пул эвазига хурмо экишга муносабат билдирди