Коррупцияга қарши кураш - давр талаби

Коррупцияга қарши кураш - давр талаби

Наманган юридик техникумида талабалар иштирокида Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари иштирокида “Коррупцияга қарши кураш – давр талаби” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Абдурахмон Сафоев  коррупцияга қарши курашиш ўта долзарб масала бўлиб  келмоқда. Жаҳонда Янги Зеландия, Сингапур, Дания, Финляндия, Швеция ва Норвегия давлатлари Коррупцияга қарши курашиш борасида юқори поғоналарни эгаллаб ткргани таъкидлаб, 2003 йил 31 октябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенцияси қабул қилинган бўлиб, унга 160 дан ортиқ давлат аъзо бўлган. Мазкур Конвенцияга Ўзбекистон 2008 йил 7 июлда қўшилган ва уни ўз ҳудудида  ижро этиш учун қабул қилингани таъкидлаб ўтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенциясида кўзда тутилган мақсадларидан асосийлари шуки, амалда коррупциянинг самарали олдини олишга ёрдамлашиш, бу борада халқаро ҳамкорлик ва техник ёрдамни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, енгиллаштириш, шу жумладан, молиявий маблағларни қайтариш, ижтимоий фаолият, ижтимоий мулкни бошқаришда ҳалоллик, поклик ва ростгўйликни рағбатлантириш ҳамда ёқлашдир.

Давра сухбатида, 2017 йил 4 январда кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш” тўғрисидаги Қонуннида, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш кераклиги белгилаб қўйилганига алохида урғу берилди.

Қонун талабига асосан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўради, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўриши талабларга тушунтирилди.

Шунингдек, тадбирда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурлар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати давлат дастурлари ва бошқа дастурлар асосида амалга оширилиши таъкидланиб, коррупцияга қарши курашиш фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ҳақида маълумот берилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга ошириши таъкидлаб ўтилди.

Давра сухбати якунида талаблар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Сардор Жўрабоев,
Наманган вилоят судининг судьяси

×