Ўзбек тўқимачилари томонидан патоген бактерия ва вирусларни юқтириш хавфининг олдини оладиган тиббий комбинезонлар ишлаб чиқарила бошланди. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан бу расман тасдиқланди. Мутахассисларнинг тушунтиришича, у 100 фоиз пахтали гидрофоб матосига асосланган ҳимоя воситалари бўлиб, улар матога махсус ҳимоя хусусиятларини бериш технологиясини қўллаш орқали ишлаб чиқариляпти. Янги маҳсулот ҳозирданоқ амалда кенг қўлланила бошланди.
Лойиҳа ташаббускори “Cotton Road” қўшма корхонаси ҳисобланади. Корхона жамоаси Германия ва Швейцария компаниялари кўмагида «HeiQ Viroblock» инновацион ишланмасини ўзлаштириши туфайли ҳимоя либослари яратишга муваффақ бўлди. Ушбу янги технология 5-10 дақиқада SARS-CoV-2 патоген секрециясини фаол равишда йўқ қилишга, кийимларни ўз-ўзини тозалашга имкон беради. Бу эса ҳозирги вақтда ишлатилганлар ҳимоя комбинезонларига қараганда самаралироқ.
Антивирус пахта матосидан ишлаб чиқарилган комбинезонлар қуйидаги устунликларга эга:
Ҳавони яхши ўтказиши туфайли комбинезонлар ҳимоя хусусиятларини сақлаб, ортиқча иссиқликни чиқариб юборади;
Қайта фойдаланиш мумкинлиги харажатларни 5-7 мартадан кўпроқ тежайди;
Маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилётгани туфайли нархи оддий комбинезонларникидан 2 баравар юқори, холос.
Тасодифий хабарлар
Рамзан Қодировнинг соғлиғи жойида эмас
Расул Кушербоев Истеъмолчилар ҳуқуқини бузаётган “UzAuto Motors”ни жазолашни талаб қилмоқда
МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУН НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАНИШИ
Анжелина Жолининг қизи ўз жинсини ўзгартиришга қарор қилди
Наманганда тўққиз ойлик фарзандини сотмоқчи бўлган аёл ушланди