ССВ Ўзбекистонда коронавируснинг 69-қурбони ҳақида хабар берди.
Пискент туманида яшовчи, 37 ёшли М.М.да (эркак) жорий йил 3 июлда ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволанишни бошлаган.
Аммо аҳволи оғирлашавергач, шу йилнинг 9 июлда тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.
12 июль куни эса беморда ўпка артерияси тромбоэмболияси белгилари бошланган ва сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас етишмовчилиги билан кечган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда эшитилган ўқ овози ҳақида расмий баёнот берилди
Педофил-қотил умрбод озодликдан маҳрум қилинди
Shavkat Mirziyoev qishloq xo'jaligi mahsulotlarini qayta ishlash, oziq-ovqat mahsulotlari sifatini oshirish masalalarini muhokama qilish uchun uchrashuv o'tkazdi.
Хитой самарқандлик сохта «пайғамбар»га раддия берди, Мусулмонлар идораси эса унга ишонганлар кофир бўлишини эслатди
Антимонополия қўмитаси ходимлари ёппасига иш ташламоқда