Давлат статистика қўмитасининг Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига юборган хати ортидан Orginfo.uz сайти асосчиси Бобурмирзо Ҳамроқуловга нисбатан очилган иш тугатилди.
“Бугун эрталаб хат ташлаб кетишди, ИИБдан экан. Унга кўра, шу иш ўрганиб чиқилиб, жиноий ёки мамурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланмаганлиги туфайли иш қўзғатиш рад қилинанлиги тўғрисида қарор қабул қилинибди”, дейди Бобурмирзо Ҳамроқулов.
У сайти фаолиятини давом эттирмоқчи. Унга бундай талаб ҳам қўйилмаган.
“Фақат ўтган ҳафтада stat.uz томонидан сайтдан кўп миқдорда маълумотларни олишга тўсиқ қўйилибди. Буни текшириб кўрсангиз бўлади, битта корхона маълумотини олиб саҳифани тез-тез янгиласангиз IP манзилингиз 30 дақиқага блок қилинади”, дейди дастурчи.
Эслатиб ўтамиз, юридик шахсларнинг электрон реестрини юритувчи orginfo.uz сайти асосчиси Бобурмирзо Ҳамроқуловга нисбатан Давлат статистика қўмитаси киритган аризага асосан ички ишлар органи томонидан маъмурий иш очилганди.
Статистика қўмитаси Матбуот котиби эса Orginfo.uz сайти асосчиси устидан ИИБга шикоят қилмаганини, фақатгина расмий Stat.uz ва Orginfo.uz сайтидаги тафовутлар сабаб мурожаатлар тушганини, шу сабабдан Ўзкомназоратга хат юборганини маълум қилди.
Маълумот учун, дастурчига нисбатан Асака тумани ИИБ томонидан МЖтКнинг 202-2-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда суд муҳокамаси бўлиши кутилаётганди.
Тасодифий хабарлар
500 минг сўмлик моддий ёрдам қачон, кимларга, қай тартибда берилади?
Наманган вилоят ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ЯНГИ МАСЛАҲАТЧИ ТАЙИНЛАНДИ
Роналду жаҳон рекордини такрорлади
Йилнинг сўнгги кунида қандай об-ҳаво кузатилади?