Туркиянинг Истанбул шаҳри Картал туманида 28 ёшли ўзбекистонлик аёл молиявий қийинчиликлар туфайли юзага келган жанжал чоғида эрини пичоқ билан яралаб, ўлдирди. Бу ҳақда “Nefes Gazetesi” хабар берди.
Воқеа жорий йилнинг 6 апрель куни соат 21:30 атрофида Карликтепа маҳалласидаги бинонинг учинчи қаватидаги квартирада юз берган. Айтилишича, Ўзбекистон фуқароси С.T. ва турмуш қурганига 4 йил бўлган Эмре Эрим ўртасида молиявий сабабларга кўра жанжал келиб чиққан. Жанжал тезда муштлашувга айланиб кетган. Бундан ғазабланган аёл ошхонадаги пичоқ билан турмуш ўртоғи Эмре Эримга тан жароҳати етказган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган эркак вафот этган.
Марҳумнинг жасади экспертиза учун Суд тиббиёт институтига юборилган. Картал тумани ИИБга қарашли милиция гуруҳлари томонидан олиб борилган ишлар чоғида қочишга уринган С.T. қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ана холос! Неймар “Барселона”ни яна судга берди
Ўзбекистонда карантин қачон бекор қилиниши маълум бўлди
Ўзбекистонда радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога қўйила бошланди, рўйҳатда Наманган ҳам бор
Намойишлар авжида. Сооронбай Жээнбеков қаерда?
Профилактика инспекторлари эзилиб кетяпти – собиқ ИИО ходими Бобожоновга мурожаат билан чиқди