Бухоро вилоятининг «Қоракўл» ташқи иқтисодий фаолияти божхона пости инспектори пора билан қўлга олинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Таъкидланишича, «Қоракўл» ташқи иқтисодий фаолияти божхона постининг Божхона кўриги ва расмийлаштируви гуруҳи катта инспектори Н.Н. ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқаро Ч.Р.га юқори лавозимдаги танишлари орқали унинг Туркманистон ҳудудидан келадиган юк вагонларини комплексда турмаган деб кўрсатиб, кунлик омборхона тўловлари тўланмайдиган ҳолда декларация расмийлаштириб беришга ваъда берган. Бу хизмати эвазига Ч.Р.дан 400 доллар талаб қилган.
Н.Н. 2021 йилнинг 11 сентябрь куни, тахминан, соат 21:10 да Бухоро шаҳридаги «Шафран» кафеси олдида ўзига тегишли бўлган Lacetti автомашинаси салонида фуқаро Ч.Р.дан 400 долларни олган вақтида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси, 3-қисми «в» банди (хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда курсдошини ҳимоя қиламан деб жиноятга қўл урди
Энди айбланувчининг иқрори ягона далил бўлса, у айбдор деб топилмайди
Наманганда 1 млрд сўм имтиёзли кредит ноқонуний ўзлаштириб юборилди
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда
Саудия вазири Ўзбекистонга келди. Мирзиёев уни қуруқ қўймади