“Абу Сахий”даги пичоқбозлик бўйича ИИВ расмий маълумот берди

“Абу Сахий”даги пичоқбозлик бўйича ИИВ расмий маълумот берди

Жорий йилнинг 16 декабр куни соат 16:30лар атрофида, Чилонзор туманидаги «Тошкент савдо маркази» бозори (собиқ «Абу Сахий») ҳудудидаги дўкон ёнида 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро Н.М. ўзининг 1991 йилда туғилган акаси О.М. билан жанжаллашиб қолган.

Маълум бўлишича, 16 декабрь куни соат 16:30 да 27 ёшли Нуриддин М., қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида, Чилонзор туманида жойлашган «Тошкент савдо бозори»нинг 5 айвон G-қаторида бўла туриб, шу ерда бўлган акаси 29 ёшли Ойбек М., билан ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида акаси Ойбек М.,ни қўлида бўлган «Еverrich» номли ошхона пичоғи билан ўнг томон кўкрак қафасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган ва жиноят жойидан яширинган. Натижада Ойбек М., олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.

Тошкент вилояти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра, Ойбек М., ўлими “ўнг кўкрак қўлтиқ остига тешиб кирувчи санчиб кесилган жароҳати” натижасида келиб чиққанлиги аниқланган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълумотига кўра мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Нуриддин М., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Нуриддин М., га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айблов эълон қилиниб, сўроқ қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Воқеа жойидан далилий ашё сифатида ошхона пичоғи, қон доғлари ва кузатув камерасидаги видеоёзув олинган.

Манба: Effect.uz

×