Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида 23—26 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Маълум қилинишича, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Тошкент метросида «тўй» қилганларлар жазоланади — Транспорт вазирлиги
Россияда ўзбекистонлик эркак КамАЗда полиция идорасига ҳужум қилди
Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 722 миллион сўмга сотилди
Жаҳон банки Ўзбекистонга яна 100 млн долларлик имтиёзли кредит ажратади. Қарз 30 йилга паст фоизларда берилади.
«Ислом Каримов раҳбарлигида мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди» — Президент