Наманган вилояти Норин туманида бир оила тарвуздан заҳарланди, уларнинг икки нафари вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб "Дарё" интернет-нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2022 йил 11 август соат 09:30 ларда Норин тумани, «Катта яйдоқ» МФЙ, Ғ.Ғулом кўчаси 115-уйда яшовчи фуқаролар Ж.Х., унинг турмуш ўртоғи М.Э. ва фарзандлари Г.Х., Р.Х. ҳамда набиралари С.Р., У.Р. ўз яшаш хонадонида овқат ва 2022 йил 7 август куни туман деҳқон бозори олд қисмидан сотиб олган ҳамда икки кун музлаткичда сақлаб, 2022 йил 9 августда истеъмол қилган тарвуз маҳсулотидан заҳарланган. Оқибатда Ж.Х. ва унинг турмуш ўртоғи М.Э. яшаш хонадонида вафот этган. Фуқаро Г.Х., Р.Х. ва уларнинг фарзандлари туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Норин туманлараро СТEБнинг 2022 йил 11 августдаги 71 ва 72-сонли дастлабки маълумотига кўра, марҳум Ж.Х. ва М.Э.нинг ўлимига — номаълум агентдан (овқат маҳсулотидан) заҳарланиши, ички аъзолар шок ҳолати, қоннинг суюқ ҳолда бўлиши, сурункали юрак ишемик касаллиги, ўткир мия ўпка шиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлгани кўрсатилган.
Фуқаро Ж.Х. ва М.Э.нинг вафот этгани, фуқаро Г.Х. ва унинг фарзандлари ҳамда синглиси Р.Х. заҳарлангани сабабига аниқлик киритиш махсус билим талаб қилишини инобатга олиб, суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ифторлик вақтидаги оммавий муштлашув сабаби очиқланиб, жиноий иши қўзғатилди
Россиядаги университетларнинг бирида TikTok факультети очилиши мумкин
Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
Юнусободдаги қотиллик: “ИИББ бесоқолбозларга қарши рейд ўтказаётгани йўқ. 25 ёшли Шокир Х. ўз қотили билан интернетда танишган”
Ўзбекистон AРМИ-2021да кучли учликка кирди