Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, шу йил ёзда вужудга келиши кутилаётган Эл-Ниньо ҳодисаси туфайли жаҳон иқтисодиёти 3 триллион доллар йўқотиши мумкин.
Бу ҳақда Science журналида хабар берилган.
Нашрнинг қайд этишича, Эл-Ниньо Тинч океанининг экваториал қисмининг одатдагидан уч даражагача қизишига сабаб бўладиган табиат ҳодисасидир.
Олимларга кўра, бу ҳодиса давлатларнинг иқтисодий ўсишини чеклашга қодир ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун йиллар керак бўлади.
Ҳодиса билан боғлиқ исиш яқин ойларда бошланиши кутилмоқда. Май-июл ойларида унинг юзага келиш эҳтимоли 35 фоизга, июн-август ойларида эса 55 фоизга ошади, дея ёзади нашр.
Метеорологларга кўра, ёзда ривожланиши кутилаётган Эль Ниньо Хиндихитой ярим ороли, хусусан дунёда гуруч экспортида иккинчи ўринни эгаллайдиган Таиландда қурғоқчиликни янада авжлантириб, шоли ҳосилига жиддий хавф туғдириши максималга яқин.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги хорижий сафари ҳақида хабар берилди
Танзила Норбоева Наманган шаҳарида алоҳида перинатал марказ ташкил этишни таклиф қилди
Тошкентда Lacetti 6 пиёдани уриб юборди, 2 киши вафот этди
Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклади
Коронавирус хавфи: Постларда нега қуролланган ҳарбийлар турибди?