Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 294 млн долларга камайди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилаган. Унга кўра, олтин захиралари июнь ойида 500 миллион доллардан ортиққа (27,31 миллиард долларгача) ошган. Олтиннинг физик ҳажми 11,4 миллион троя унциядан 11,7 миллион троя унциягача (+9,3 тонна) кўпайган. Хорижий валюта захиралари қиймати 9,23 миллиард доллардан 8,43 миллиард долларгача қисқарган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари умумий ҳисобда қарийб 293,7 миллион долларга камайган. 2024 йил бошидан бери валюта резервлари қарийб 900 миллион долларга камайган.
Май ойида регулятор илк бор захираларга оид маълумотлар таркибида қимматли қоғозлар бўйича статистикани тақдим этди. Унга кўра, қимматли қоғозлар 35 миллион долларни ташкил этган.
Тасодифий хабарлар
Отабек Умаров ва Улуғбек Максумов Тиматининг «Rolls Royce» Giveaway’га ҳомий бўлди
Мелиқўзиев америкалик рақибини “ер тишлатди”
Путин билан мулоқотга тайёрман – Макрон
Яна бир машъум рекорд қайд этилди
Қашқадарёда ИИВ ходимини "севгилиси" билан ушлаб олганларнинг "шантаж"и сабаб қиз ўзини осди