Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев юртимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида журналистлар ва ОАВ масаласига тўхталиб ўтди.
«Биз – низоларни уруш билан эмас, тинчлик билан ҳал этиш йўлини танлайдиган халқмиз. Биз барча халқлар билан ҳамиша муросаи мадора, дўстлик ва ҳамкорликда яшаб келганмиз. Бугунги тараққиёт йўлимизда ҳам айнан шу тамойилларга таянамиз.
Бизга, биринчи навбатда, кучли фуқаролик жамияти зарур, чунки ҳар қандай ислоҳот ҳар биримизнинг юрагимиздан, онгимиздан бошланиши лозим.
Адолатли қонунлар бўйича виждонан яшашга тайёр бўлишимиз, мамлакат келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб, олға қадам босмоғимиз керак» , дейди президент.
Шавкат Мирзиёев шунингдек, сўз эркинлиги ва ОАВ ҳақида гапирди.
«Бугун ривожланган фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳақида гап борар экан, буни сўз ва матбуот эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бутун дунёда журналистлар ўзлари ва жамиятни ўйлантираётган, хавотирга солаётган мавзулар ҳақида гапириш ва ёзиш ҳуқуқи учун, ҳақиқат учун курашганлар ва бундан кейин ҳам курашадилар.
Аммо, ишонч билан айта оламанки, мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан. Айни вақтда ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон бўлиши керак».
Тасодифий хабарлар
Тез ёрдам ходими, фельдшер аёл калтакланди
Ишқий муносабат сабаб Малибу автомашинаси ёқиб юборилди
Интернетда миллий тест тизими саволлари тарқалди. ДТМ изоҳ берди
“DOK-1 MАKS” фожиаси бўйича бир қанча мансабдорлар қамоққа олинган
«Репга тақиқ қўйганимиз сари бу йўналишга қизиқиш кучайиб кетмоқда» - «Ўзбекконцерт» директори