«Сибирь» (S7 Airlines) авиакомпанияси жорий йилнинг 7 декабридан бошлаб Фарғонадан Волгоградга мунтазам қатновларни йўлга қўйди.
Волгоград – Фарғона – Волгоград қатнови ҳафтанинг сешанба кунлари 174 ўриндиқли А320 самолётларида амалга оширилади.
Волгограддаги «Гумрак» халқаро аэропортидан учиш вақти маҳаллий вақт билан 6:25 да бўлиб, 3 соат 35 дақиқалик парвоз билан рейс Фарғона халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан 12:00 да келиб қўнади. Фарғонадан соат 13:20 да Волгоградга қайтиш рейси билан учган лайнер, Волгоград вақти билан 15:10 да манзилга етиб боради.
Парвозлар 2021-2022 қиш мавсуми бўйича, 2022 йилнинг 22 мартига қадар режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Муҳим! Ўзбекистонда 1 июндан нималар ўзгаради?
АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжиди устидан назорат ўрнатмоқчи
Расман: Рамазон ойида Ҳаж сафари учун рухсат берилди, фақат...
Тошкентда коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди. ССВ буни эълон қилмади
Коронавирусга қарши вакцинани одамларда синовдан ўтказиш муддати маълум қилинди