Хакерлар офшор зонадаги Кайман миллий банкига ҳужум уюштиришди, деб ёзмоқда Медуза. Банк кўрилган зарар миқдорини очиқламади.
Unicorn Riot маълумотларига кўра, хакерлар камида 3800 та компаниялар, фондлар ҳамда жисмоний шахсларнинг маълумотларига киришга муваффақ бўлишган. Гап банкнинг кипрлик, британиялик ҳамда Британиянинг Виржиния оролида рўйхатдан ўтган мижозлар ҳақида кетяпти.
Хакерлик ҳужуми 17 ноябрда амалга оширган. Жавобгарликни ўзини Финеас Фишер (Phineas Fisher) деб атаган хакер ўз зиммасига олган. У "сиёсий сабаблар"га кўра бу ишни қилганини ёзган ва бошқа хакерларни ҳам "капитализм ва нотенглик кураши"га қўшилишга ундаган.
Финеас Фишер 2003 йилдан бери фаолият олиб бораётган Anonymus хакерлар гуруҳи билан алоқадор. Фишер видеокамералар ишлаб чиқарадиган Gamma Group'га қилинган ҳужумлар ҳамда полиция ва махсус хизматлар учун дастурий таъминот сотиш билан шуғулланадиган Hacking Team италян ширкати серверларига қилинган ҳужумларни ҳам ўз бўйнига олган.
Hacking Team'га қилинган ҳужумлар натижасида Ўзбекистон махсус хизматларига таалуқли деб гумон қилинган "Саҳро мушуги" хакерлик гуруҳи ошкор бўлган эди.
Тасодифий хабарлар
АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди
Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини мукофотлади
Одамлар хавотирда: "Банкда доллар тугаб қолмасмикин?" (фото)
Наманган вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
Тошкентда прокуратура терговчиси 50 минг доллар билан қўлга тушди