Қирғизистонда Афғонистондан келадиган анор экстрактли газли ичимлик воситасини сотиш тақиқланди. Бу ҳақда Ўш шаҳри ҳокимлиги тарқатган хабарга асосланиб Tengrinews манбаси хабар берди.
Манбада айтилишича, Афғонистондан импорт қилинадиган Golden life (“Золотая жизнь“) газли ичимлиги Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги савдо нуқталаридан бутунлай йиғиштириб олинган. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам бу ичимликни савдодан олиб қўйиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
“Тадбир Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги касалликларни олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти буйруғига асосан олиб борилмоқда”, — дейилади Ўш ҳокимлиги матбуот хизмати баёнотида.
Ушбу ичимликка тақиқ қўйилишига ўзига хос сабаб бор. Лаборатория ўрганишлари натижаларига кўра, Golden life ичимлиги E122 Азорубин кимёвий бўёғини ўз ичига олади. Ушбу ингредиент эса болаларнинг фаоллиги ва диққат-эътиборига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Вилоят ҳокимликлари хориждан маҳсулот олиб келувчи тижорат компаниялари маҳсулотларнинг салбий таъсиридан огоҳлантирган. Тегишли сифат кўрсаткичи ва лаборатория таҳлили бўлмаган воситаларни мамлакат ҳудудига киритмаслик буюрилган.
“Чакана савдо тармоқлари раҳбарларига ҳам ушбу маҳсулотларни сотишни тақиқлаш тўғрисида буйруқ берилди”, — дейилган Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Маълумот ўрнида, Golden life ичимлиги Қирғизистондан ташқари Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон каби давлатларида ҳам сотилади. Афғонистонда ишлаб чиқарилган ичимлик Қозоғистонда ҳам сотилади.
Тасодифий хабарлар
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати баёноти
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
Актёр Кимсанбой Собиров вафот этди
Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб келади
Вьетнам ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди