Андижон вилояти ҳокими матбуот анжуманида “қичиқ савол бергиси келадиган” ва тахаллус остида мақола ёзадиган журналистлар ҳақида гапиради, “ишлайдиган ҳоким” эканини уқтиради.
Шуҳрат Абдураҳмонов Марҳамат туманида унга “сассиқ гапирган” уч аёлни 15 суткага қаматганини айтган.
“Оғзига зеб берувди, шарт ҳужжат қилдирдим, олиб кириттириб қўйдим. Вилоят ҳокимига, президент вакилига сассиқ гапиргани учун. Давлат бор, худога шукр”, – дейди ҳоким.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ унинг матбуот анжуманида ҳақорат қилган аудио ёзуви тарқалган эди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда қутқарувчилар шу кунларда чўкиб кетган 4 кишини қидирмоқда
СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЁШЛАРНИ БАҒРИГА ЧОРЛАМОҚДА
АҚШнинг Россия билан муносабатлардаги асосий хатоси айтилди
Ўзбекистонда айрим бож ставкалари камайтирилмоқда
Бритни Спирс отаси билан судлашмоқда