14 январь куни Фаластиннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Ваилл Аҳмед Баттрехи Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, учрашувда Ўзбекистон ва Фаластин муносабатларини икки ва кўп томонлама форматларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.“Давлатлар ўртасидаги дўстона алоқалар ва конструктив мулоқотни янада мустаҳкамлашга келишдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги элчи жанобларини мамлакатимиздаги фаолияти давомида қўллаб-қувватлашга тайёр”, дейди Бахтиёр Саидов.
Маълумот учун, Ваилл Аҳмед Баттрехи Фаластин давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жавад Муҳаммад Аваднинг ўрнини эгаллади. Жавад Муҳаммад Авад 2022 йилнинг апрелида ушбу лавозимга тайинланган эди.
Тасодифий хабарлар
Германияда қабристонлардаги қаҳвахоналар оммалашмоқда
Тошкентда “гашиш” сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди
Россияда COVID-19га қарши самарали дори пайдо бўлди
Ўзбекистонда айрим бож ставкалари камайтирилмоқда
Ўтган бир сутка давомида Италияда 368 киши коронавирус оқибатида вафот этди