Йўл транспорт ҳодисаларининг асосий сабаби нимада?

Йўл транспорт ҳодисаларининг асосий сабаби нимада?

Таъкидлаш жоизки, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик нормалари барча ривожланган мамлакатлар қонунчилигида мустаҳкамланган. Кўпинча бу «Йўл ҳаракати тўғрисида», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида», «Йўл ҳаракати қоидалари» ва бошқа қонунлар, шунингдек бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборатдир. Масалан, Норвегияда «Йўл ҳаракати тўғрисида» ги қонун билан бир қаторда, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан 1936 йил 16 июлдаги айрим касб эгалари учун амал қиладиган спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тўғрисидаги қонун билан ҳам тартибга солинади. Унда саёҳат бошланишидан камида 8 соат олдин маълум касб эгалари, шу жумладан тижорат транспорти воситаларининг ҳайдовчилари учун алкогол ичимликлар, бошқа маст қилувчи моддалар ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишдан тийилиш талаби мавжуд.

ЖАРИМАЛАР ФАЛОКАТНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИМИ?

Чет эл қонунчилигида асосий қоидалар йўл ҳаракати қоидаларини бузганларнинг жавобгарлигига қаратилиши энг муҳим жиҳатларидан биридир. Бу нафақат оғир жарималар, балки транспорт воситаларини мусодара қилиш, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш, автоуловларнинг мажбурий йиллик суғуртаси учун тўлов миқдорига ва қоидабузарликларнинг жиддийлигига боғлиқдир. Масалан, Германияда, агар ҳайдовчи бир йил давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жаримага тортилса, унинг суммаси 500 еврога қадар, иккинчи мартада эса - 1000 еврога, учинчи марта содир этилса - 2000 еврога қадар ошиб боради. Иш ҳақи 3000 - 5000 евро бўлган суғурта миқдори ҳар бир немиснинг имкони бўлмайдиган жуда катта харажатларни англатади. Шу сабабли, баъзи қоидабузарлар суғурта учун уч баравар тўламасликлари учун йил давомида автомобилдан фойдаланмасликка мажбур бўладилар.

ЧАРЧОҚ ВА РУҲИЙ ЗЎРИҚИШ САБАБ БЎЛЯПТИ

Шунингдек, чарчоқ туфайли йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлишлик учун жавобгарлик масалалари кўриб чиқилмоқда, айнан Буюк Британия ҳукуматида қонунни муҳокама қилиш бошланди, бу эса жазони кескинлаштиради. Бунинг мазмуни чундаки, чарчаган ҳолда машина ҳайдаган ҳайдовчини маст ҳолда машина ҳайдашга белгиланган жазога тортишдир. Йўл ҳаракати хавфсизлиги учун курашувчи жамоатчилик ташкилотлари қонунчилик жараёнига туртки бермоқда. Уларнинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳар ҳафта бахтсиз ҳодисалар натижасида 10 га яқин одам ҳалок бўлади, уларнинг айбдорлари рулда ухлаб қолишади.

Европа қонунларида йўл ҳаракати (тажовузкор ҳайдаш) каби ҳуқуқбузарликлар таркиби ҳам пайдо бўлди. Агрессив ҳайдаш хатти-ҳаракати нафақат Европа, балки бутун дунё учун характерлидир

ЭНГ ЖИДДИЙ ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАР

Статистикага кўра, дунёдаги энг жиддий қоидабузарликлар тезликни ошириш, маст ҳолатда ҳайдаш, қизил чироқдан ўтиш ҳисобланади. Бу ҳуқуқбузарликлар учун дунёнинг деярли барча мамлакатларида энг катта жарималар белгиланган. Белгиланган тезликдан ошиб кетиш бахтсиз ҳодисаларнинг 40 фоизигача сабаб бўлади, натижада одамлар ҳаётдан кўз юмишади. Ҳаракатланиш тезлигининг автоҳалокатлар сонига ва айниқса авария оқибатларининг оғирлигига таъсири турли мамлакатларда бир неча бор ўтказилган илмий тадқиқотлар натижалари билан тасдиқланган.

Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, ривожланган мамлакатларда автоуловларнинг бахтсиз ҳодисаларини рўйхатга олиш ва олдини олиш тизими, Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд амалиётдан фарқли ўлароқ, санксияларнинг жиддийлиги ва ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жазо чораларини амалга ошириш учун яхши ишлайдиган тизим билан ажралиб туради. Хусусан, ҳайдовчиларнинг мулкий жавобгарлиги кенг бўлиб, таъкидлаш лозимки, жарималар ва транспорт воситаларини мусодара қилиш, қоидабузарликларнинг сони ва жиддийлигини автоуловларни мажбурий йиллик суғуртаси учун тўланадиган ҳақ билан боғлайди ва ҳоказо.

Ўзбекистон Республикаси бахтсиз ҳодисаларини ҳисобга олиш ва унга қарши курашиш тизимининг ижобий томонлари сифатида, масалан, Германия ва бошқа мамлакатларнинг тажрибасига таяниши:

  • суғурта қиймати сезиларли даражада (баъзида) йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқлиги;
  • жаримани тўламаганлик учун транспорт воситаларини мусодара қилиш тизимини жорий этиш;
  • агрессив усулда автотранспорт воситасини бошқариш;
  • маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш учун оғир санксияларни тайинланиши кабиларни тайинлаши лозим.

Тадқиқот шуни кўрсатадики, белгиланган тезликни ошириб юбориш, маст ҳолда ҳайдаш, техника хавфсизлигига риоя қилмаслик каби бепарволик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар энг хавфли ҳисобланади. Зеро, автотранспорт воситаларининг йил сайин кўпайиб бориши, келажакда уларни тартибга солиш билан боғлиқ жуда катта муаммоларни келтириб чиқариши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Умуман олганда, чет элда ҳайдовчилар билан бевосита ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими билан алоқани қисқартириш тенденсияси мавжуд - ҳуқуқбузарликларни қайд этиш ва кўриб чиқиш бўйича электрон тизимга ўтиш жадаллик билан амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, кўплаб мамлакатларда мутахассислар уларнинг йўлда яхши «кўринишини» тартибли бошқаришни самарали кузатиш зарур ва шарт деб билишади, бу жарималарни, ҳибсга олишлар сонини кўпайтириш учун эмас, балки политсия томонидан ушланиш хавфи юқори бўлган умумий муҳитни яратиш.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, хорижий тажриба йўл-транспорт ҳодисаларидан этказилган зарарни камайтириш масалаларига малакали ёндашиш яъни жарима ва жазоларнинг қаттиқлиги ҳар доим аҳоли ўртасида ижобий муносабат топаётганини ишончли тарзда исботламоқда.


Сарвар Мустафаев,
Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар Олий мактаби “Маъмурий суд йўналиши” тингловчиси

×