19 февраль куни Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида букмекерлик хизматларини реклама қилган блогерларни аниқлади.
Текширувлар давомида бир неча юз минглаб кузатувчига эга блогерлар ўз саҳифаларида букмекерлик хизматларини реклама қилгани маьлум бўлган. Хусусан, бундай ҳолатлар блогерлар Ф. Ширинбоева ҳамда Д. Бахтиозин саҳифаларида кузатилган. Улар ижтимоий тармоқларда қимор ўйинларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари асосида видеолар тайёрлаган.
Мазкур қонунбузарликлар бўйича блогерлар маъмурий жавобгарликка тортилган ва иш ҳужжатлари судга юборилган.
Маълумот учун, “Реклама тўғрисида”ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш тақиқланади. Бундай реклама учун жавобгарлик белгиланган.
Тасодифий хабарлар
“Аллоҳ таоло ҳар юз йилнинг бошида бир мужаддид юборади”
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 60 мингтага яқинлашди
Наманганда 521 болага 200 доллардан ҳайитлик берилди
Тошкентда доллар тўла сейфни ўмарган жиноятчилар қўлга олинди
Паспорт олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш. Наманган тумани янги давлат хизматлари маркази нима билан фарқланади?