«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»га ўтган ҳафта 30 426,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 6 520,5 тоннаси, яъни 21,4% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 22 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг бошланғич нархи кўтарилганлиги сабабли унинг ўртача кунлик нархи ҳам маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 763,0 минг сўмдан 5 822,5 минг сўмгача ёки 1,0% га ўсди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 767,9 минг сўмни, АИ-91 – 6 958,2 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда вояга етмаганларнинг жасади ички органи бўлмаган ҳолатда топилаётгани ростми? ИИББ бунга жавоб берди
БМТ Исроилни Ғазодаги геноцидни тўхтатишга чақирди
Метеорологлар 2019 йил июнь ойини тарихдаги энг жазирама ой сифатида тан олди
Наманганлик ваҳший отага суд хукми ўқилди
Наманган ва Тошкентда беморларнинг навбатдаги гуруҳи соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 344 нафарга етди