Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини жорий йилнинг 14 сентябрь куни ўтказади. Бу ҳақда боксчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Ўша куни Муроджон Аҳмадалиев Япония пойтахти Токио шаҳрида мутлақ чемпион Наоя Иноуэ билан жанг қилади.
Маълумот учун, жорий йил баҳорнинг бошида Аҳмадалиев ва Иноуэ жамоалари, шунингдек, WBA раҳбарияти келишувга эришган эди. Унга кўра, Наоя Иноуэ 4 май куни ўз камарини ихтиёрий равишда ҳимоя қилади, ундан сўнг эса сентябрь ойида Аҳмадалиев билан жанг қилади. Бу келишув кучга кириши учун ҳар икки боксчининг ҳам навбатдаги жангларида ғалаба қозониши шарт эди.
Иноуэ 4 май куни Рамон Карденасни нокаут қилган бўлса, Аҳмадалиев 30 май кунги жангда ўз вазифасини бажаришга муваффақ бўлди. У 5- ва 6-раундларда Кастильони нокдаунга туширди, 8-раунддаги кетма-кет зарбаларидан сўнг эса мексикалик боксчининг мураббийи оқ сочиқ улоқтириб, жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Шу орқали Аҳмадалиев профбоксдаги ғалабалари сонини 14 тага етказиб олди. 30 ёшли Аҳмадалиев профрингда 14-1 рекордга эга, унинг бўлажак рақиби 32 ёшли Наоя Иноуэ эса профбоксда 30 та ғалаба қайд этган ва бирор марта мағлубиятга учрамаган.
Тасодифий хабарлар
НАТО Украинага 500 млн евролик янги ёрдам пакетини юборади
Европада Қуръонни ёқиб юборишди
Ўзбекистонда қизлар учун никоҳ ёши ўзгартирилади
Наманганда аҳолини 2022 йилга қадар жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилмоқда
Имконияти чекланган Робия имтиёзли грант асосида НамДУ талабаси бўлди