Наманганда 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра 127 мингдан ошиқ фуқаро узоқ муддатга хорижга кетгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ бошлиғи Одил Отахўжаев маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.
Узоқ муддат хорижда юрганларни яшаш манзилларига қайтариш ва бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг 60 минг нафардан ошиғи уйларига қайтди, 44 минг нафари ишга жойлаштирилди.
Олиб борилган ўрганишлар давомида наманганлик 1,5 мингдан ортиқ узоқ муддат чет элларда юрган фуқаролар умуман оиласига пул жўнатмаётганлиги, 3000 нафардан ортиғи эса атиги 50-60 АҚШ доллари миқдорида пул жўнатаётганлиги аниқланган. Улардан 113 нафари оила аъзолари билан умуман алоқага чиқмаётгани маълум бўлди.
Ҳозирги кунда Наманганда узоқ муддатга хорижга кетганлар 70 мингдан ошиқ кишини (60 мингга яқини эркак, 10 мингдан кўпроғи аёл) ташкил этмоқда. Улардан 36 минг нафари Россияга, 22 минг нафари Қозоғистонга, 1300 нафари бошқа чет давлатларига кетган. Аксарияти — 67 мингдан ортиғи чет элга ишлаш учун чиқиб кетган.
Тасодифий хабарлар
Tojikiston—O‘zbekiston chegara postiga uyushtirilgan hujum uchun mas’uliyatni IShID o‘z zimmasiga oldi
Лондон аэропорти COVID-19 авж олиши сабаб 160 та рейсни бекор қилди
Президент: «Мен ҳам Наманган боғларига дам олгани келай, 4-5 соат мажлис қилишга мажбур бўлмайлик»
«Янги Ўзбекистон» боғига бепул автобус қатнови йўлга қўйилди
Telegram видеоқўнғироқларни ишга туширди