Санкт-Петербургнинг Невский туманида монтаж ишлари пайтида ўзбекистонлик қурувчи ўн метр баландликдан қулаб тушди ва олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда “Neva Today” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 21 июнь куни соат 13:30 да содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, монтаж ишлари олиб борилаётган вақтда 36 ёшли ўзбекистонлик 10 метр баландликдан йиқилиб, олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Полиция мазкур ҳолат юзасидан қурилиш ёки бошқа ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларини бузганлик юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков билан кечаги можаро ҳақида суҳбатлашди
Ўзбек-қирғиз чегарасида нима бўлди? Ўқ узган ким?
Ўзбекистон муаммолар туфайли янги савдо йўллари излаяпти – “The Diplomat”
“Абу Сахий”даги пичоқбозлик бўйича ИИВ расмий маълумот берди
Наманганда 45 млн қалбаки пулни 18 млн сўмга сотган шахс ушланди