Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1441-километрида ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган Damas автомашинасида ҳайдовчи 12 та йўловчи билан кетаётганлиги аниқланган.
«ОАВда кўряпсизми нима ҳолатлар бўляпти, ЙТҲлар қандай оқибатларга олиб келяпти? Худо кўрсатмасин, ҳозир битта ҳолат бўлса, 13 та одамнинг ҳаёти хавф остида қолади. Шахсий манфаатни ўйлаб, одамлар ҳаётини хавф остига қўйиш керак эмас», – дея ҳайдовчига танбеҳ берган ЙПХ ходими.
Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.
Аввалроқ Сурхондарёда 21 кишини автомобиль юкхонасида олиб кетаётган ҳайдовчига ва Changan автомашинаси юкхонасида 35 кишини олиб кетаётган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилгани хабар қилинганди.
Тасодифий хабарлар
Исроилдаги ўзбекистонликлар тезкор огоҳлантирилди
Ўзбекистонда эртанги кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди - «Ўзгидромет»
«Хоҳлаган жойингга ёз, хоҳлаган жойингга бор»: Қашқадарёда ЙПХ ходимлари жазоланмайдими?
Қашқадарёда уйланиб, турмуш ўртоғи билан Сурияга кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси туристик виза билан боғлиқ янгиликни эълон қилди