Ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисмида Қирғизистон фуқаролари ва Ўзбекистон чегарачилари орасида можаро содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати хабарига асосланиб Спутник хабар бермоқда.
“Қирғизистон фуқаролари йўқолган молларини қидириб, билмаган ҳолда,чегаранинг баҳсли қисмини кесиб ўтишган. У ерда улар Ўзбекистон чегарачиларини учратиб қолишган. Оғзаки келишмовчилик кейинчалик муштлашувга айланган.
Тўқнашувни тўхтатиш учун ўзбекистонлик ҳарбийлар осмонга қарата бир неча бор ўқ узган. Жароҳатланганлар йўқ”, дейилган хабарда.
Ушбу воқеадан сўнг Қирғизистоннинг Ала-Бука тумани чегара отряди ҳамда Ўзбекистоннинг Пунган йўналиши чегарачилари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган. Учрашувда келажакда ана шундай тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллий аҳоли орасида тушунтирув ишлари олиб бориш масалалари муҳокама қилинган.
Айни дамда чегарада вазият барқарор.
Qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда 132-ўринни эгаллади
Эртага айрим жойларда ҳарорат 40 даражагача исийди
Дунё Трампнинг уйғонишини кутяпти. Уруш эълон қилинадими?
Тошкентда ҳамшираларнинг ойлигидан Қизил ярим ой жамиятига пул босиб қолиняпти
Оч ғазоликлар озуқа илинжида БМТ омборига бостириб кирди