Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари куни кеча "Чашма" чегараолди ҳудудида рўй берган ҳодиса билан боғлиқ масалаларни батафсил кўриб чиқиб, бундай вазият бошқа такрорланмаслиги учун мукаммал чоралар қабул қилиш муҳим эканини таъкидладилар. Ҳукумат делегациялари ўтказган музокараларнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.
Икки томонлама муносабатларга оид мавжуд масалаларни тартибга солиш ҳамда амалий ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-коммуникация соҳаларида янги ўсиш нуқталарини аниқлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш юзасидан келишиб олинди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукуматлараро қўшма комиссияси ҳамда Чегарадош вилоятлар маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларини ўтказиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Суҳбат чоғида коронавирус пандемияси тарқалишининг оқибатларига қарши кураш бўйича яқиндан ҳамкорликни ва идоралараро алмашинувларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.
Президентлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамлашда қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.
Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков билан кечаги можаро ҳақида суҳбатлашди
Тасодифий хабарлар
Наманганда аёл 200'000 сўм эвазига уйида жинсий алоқа қилиш учун шароит қилиб берди
Олмазорда «Matiz» ёниб кетди
Самарқанддаги «Мароқанд» тўйхонасида 30 кишидан ортиқ тўй ўтказилди. Тўйхона карантинга ёпилган
Хитойда COVID-19 инфекцияси юқиш даражаси юқори ва ўрта бўлган ҳудуд қолмади
Президент Шавкат Мирзиёев янги қарорни имзолади