Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги боғчада тарбиячи болаларни шиппак билан калтаклагани тўғрисида хабар берилганди. Болалар омбудсманининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ғаллаорол туманида жойлашган 16-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси К.М. (аёл) 13 июнь куни ўрта гуруҳ тарбияланувчилари хонасига келиб, гўёки шўхлик қилгани учун тарбияланувчилар 6 ёшли Т.Д., 5 ёшли А.А. ва Т.К. ва 3 ёшли Э.Э.ни танасининг турли жойларига қўли ва оёқ кийими билан урган.
ДМТТ тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, 2024 йил 19 июнь санасидан эътиборан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Таъкидланишича, 21 июнь куни К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотининг 21 аъзоси қўлга олинди
Фаластиннинг янги ҳукумати қасамёд қилди
Мурожаатдан сўнг, Гўзал дахаси йўл қатнови қачон тикланиши очиқланди
Пирамидаларнинг 4000 йиллик сири фош бўлди
Украина кутилмаганда Россия ҳудудига бостириб кирди: Путин шошилинч йиғилиш ўтказди