Жорий йилнинг 30 октабр куни соат 02:33 да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган шаҳар Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини Сой кўчаси 60-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. Зудлик билан воқеа жойига Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби этиб борди.
Ёнғин натижасида яшаш уйини шифт ва том қисмидан 40 кв.метр жойи ҳамда қўшниси яшаш уйининг том қисмидан 20 кв.метр жойи ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғинни ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 02-57да ўчирилди.
Тезкор ҳаракат натижасида Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан 300 кв.метр жойи сақлаб қолинди. Содир бўлган ёнғин натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Тасодифий хабарлар
Автоэксперт нима сабабдан “тонировка” жазирама иссиқдан ҳимоя қилмаслигини тушунтирди
Шомуродовнинг трансфер шартлари очиқланди
Москва вилоятида дрон уриб туширилди. Аэропортлар иши вақтинча тўхтатилди (видео)
Гулнора Каримова иши ёпилди: Lombard Odier банки жаримага тортилди
"Янги Ангрен" ИЕСда сеҳ раҳбари бўлиб ишловчи ходим ўзини осди