Айни пайтда бу учун жавобгарликнинг маъмурий шакли мавжуд.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 28 ноябр куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ қонун лойиҳасини уч ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилди. Ушбу лойиҳада транспорт воситаларини маст ҳолатда бошқариш ёки мастлик ҳолатида текширувдан ўтишдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Амалдаги қонунчиликда эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига кўра, ҳозирда автомобилни маст ҳолда ҳайдаш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, БҲМнинг 40 баравари миқдорида жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш кодекснинг 136-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиб, ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил 6 ойдан 3 йилгача маҳрум қилинади ва БҲМнинг 15 баравари миқдорида жаримага тортилади.
Лойиҳа бўйича таклиф этилаётган санкция қандай эканлиги ҳали маълум эмас.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 2 мингдан зиёд номсиз кўчалар, 1 миллиондан ортиқ рақамсиз уйлар бор
Трамп ўлимга ҳукм қилиниши мумкин
Россия Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича ўз шартини айтди
Макрон аёлидан тарсаки еди
Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади