Қонунчилик палатаси йиғилишида биринчи навбатда ва ихтиёрийлик асосида эмланадиган шахслар, вакцинация жараёнидан ўтишни истамаса уларга нисбатан чора кўрилиши мумкинми деган саволга Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев жавоб берди.
“Ихтиёрий эмланишдан бош тортадиган бўлса, уларга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Эмланиш ихтиёрий бўлгандан кейин, ундан воз кечилса, фақатгина эмлашнинг афзаллиги тушунтирилади. Лекин эмланиш ниятида бўлмаган одамга иш фаолиятида, меҳнат фаолиятида ҳеч қандай таъсир чоралари кўрилмайди”, деди Мусаев.
Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина аҳолининг хавф гуруҳига кирувчи қатламига берилиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу рўйхатга нуронийлар, тиббиёт ходимлари, сурункали касалликлари бор фуқаролар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари, МТМ ва мактаблар ўқитувчилари кирган.
Тасодифий хабарлар
Эндиликда турмуш ўртоғини ҳақоратлаган эр ёки хотин жаримага тортилади
Ўзбекистондаги 2021 йилги Осиё чемпионати расман қолдирилди
Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Байденга хат юборди
Путин агар рублда тўлашдан бош тортса, Европага газ етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди
Оқўрдада Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди