Аввалроқ, Европа Иттифоқи USM холдинг асосчиси, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар жорий этишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик. Россиялик миллиардер бу борада ўз фикрларини билдирди.
“28 февраль куни Европа Иттифоқи менга нисбатан санкцияларни жорий қилди. Буни адолатсиз қарор деб биламан ва санкцияларни оқлайдиган сабаблар менинг шаъним, қадр-қимматим ҳамда ишчанлик обрў-эътиборимни камситувчи ёлғон айбловлардир. Мен ўз шаъним ва обрўйимни ҳимоя қилиш учун барча қонуний воситалардан фойдаланаман”, дейди Алишер Усмонов баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи Россия Президенти Владимир Путинга яқин ҳисобланган миллиардерларга санкция жорий қилганди. Улар орасига “Роснефть” раҳбари Игорь Сечин, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов ва бошқалар кирган.
Европа Иттифоқининг санкциялар ҳужжатида айтилишича, Усмонов Кремлни қўллаб-қувватловчи олигарх, айниқса, Россия Президенти Владимир Путинга яқин инсон ҳисобланади.
“Уни Владимир Путиннинг севимли олигархларидан бири деб аташади. У молиявий оқимларни таъминлаш ишониб топширилган россиялик ишбилармон-амалдорлардан бири ҳисобланади, аммо уларнинг позицияси Президентнинг хоҳишига боғлиқ. Шу билан бирга, у Қримнинг аннекция қилиниши ва Украинадаги беқарорлик учун масъул бўлган россиялик қарор қабул қилувчиларни моддий ёки молиявий жиҳатдан фаол қўллаб-қувватлаган”, дейилади ЕИ баёнотида.
Тасодифий хабарлар
Мактабларда ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади
Испаниялик шифокорлар дунёда биринчи марта ўлган одамнинг ичакларини тирик одамга кўчириб ўтказишди
Наманганда ҳам ФВБ бошлиғи 160 минг доллар пора олган вақтида ушланди (видео)
Расул Кушербаев ўсимлик ёғи нархининг кескин ошганини танқид қилди
«Толибон»нинг бош етакчиси ўзгардими?