ҲАМАС ва Исроил ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирди. Бу ҳақда “Al-Hadath” телеканали хабар берди.
Можаро томонлари ўртасида Фаластин анклавида тўрт кунлик сулҳ тузиш ҳақидаги келишув маҳаллий вақт билан соат 07:00 да (Тошкент вақти билан 10:00) кучга кирди. Телеканал ҳозирча вазият тинчлигича қолаётган секторнинг маъмурий маркази – Ғазо шаҳрини жонли эфирда намойиш этмоқда.
“The Times of Israel” газетаси ҳам Исроил ва ҲАМАС ўртасида Қатар воситачилигида Ғазо секторида тузилган тўрт кунлик гуманитар сулҳ кучга кирганини тасдиқлаган.
“Вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга бир неча соат қолганда, Исроил армияси матбуот хизмати икки марта Фаластин анклавига чегарадош ҳудудларда сиреналар чалинаётгани ҳақида хабар берди”, деб ёзади газета.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрга ўтар кечаси бир неча соатлик муҳокамалардан сўнг, Исроил ва ҲАМАС ўртасида 4 кунлик сулҳга келишилганди. Унга кўра, 50 нафар гаровдаги шахс эвазига Исроил қамоқхоналаридаги 150 нафар фаластинлик озодликка чиқарилиши, 4 кун давомида ҳар икки томон ҳам ўт очишни тўхтатиши белгиланганди.
Тасодифий хабарлар
Пенсия тайинлашда ўзгаришлар бўлади
«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт
Ўзбекистонда Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилади
Ўзбекистон Туркияга ёрдам жўнатадиган бўлди
Жаҳонгир Отажонов партиясининг «найранглари» ҳақида суратлар тарқалди