ДХХ ходимларининг прокуратура ва ички ишлар органлари вакиллари билан Қарши шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида фуқаро О. Фурқат фирибгарлик билан Нишон тумани ички ишлар бўлими профилактика инспекторидан 200 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.
Аниқланишича, О. Фурқат профилактика инспекторига қўнғироқ қилиб, ўзини ДХХ ходими дея таништиради ва унга нисбатан 2 та ҳолат бўйича видеоёзув борлигини айтиб, агарда 200 АҚШ доллари берса, гўёки унинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари акс этган тасвирланганлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилиб беришини билдиради.
Тезкор тадбир давомида Китоб туманида туғилган О. Фурқат ёнидан ДХХ Чегара қўшинларининг қалбаки гувоҳномаси ва бир нечта фуқароларнинг паспорт нусхалари ҳамда фотосуратлари топилди. Шунингдек, у вақтинчалик яшаб келган Нишон тумани «Улуғбек» МФЙдаги уйдан лейтенант унвонидаги ДХХнинг ҳарбий кийими ашёвий далил сифатида олинди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун унга нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари доирасида қалбаки гувоҳномани ким тайёрлаб бергани ва ундан жабр кўрган яна бошқа фуқароларни ҳам аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Сохта ДХХ ходими ИИБ профилактика инспекторини чув туширмоқчи бўлди. Бироқ...

Тасодифий хабарлар
Электр таъминоти корхонаси ходимига пичоқ билан таҳдид қилинди - воқеа аслида қандай бўлганди?
«Барселона» ва «Реал»нинг бўлажак ўйинлари санаси маълум бўлди
ИИВ ЙҲХ бош бошқармаси «Суд орқа эшикка парда ўрнатишни қонуний деб топди» хабарини асоссиз деб ҳисобламоқда
Банкоматларни «қурутмоқчи» бўлган 3 нафар ҳарбий қўлга олинди
Алишер Усмоновнинг пулига Наманганда осмонўпар бизнес марказ қурилади