Мамлакатлар кесимида энг кўп қарз Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан олинган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумот беришича, 2023 йил 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистон давлат қарзи 31,5 миллиард долларни ёки ички ялпи маҳсулотга нисбатан 36,8 фоизни ташкил қилган. Бу бўйича вазирлик тақдим этган 2024–2026 йилларга мўлжалланган бюджетномада ҳам айтиб ўтилган.
Мазкур ҳолатда мамлакатнинг ташқи қарзи 25,9 миллиард долларни, ички қарзи эса 5,6 миллиард долларга тенг келмоқда.
2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон давлат қарзи 2,3 миллиард долларга кўпайгани қайд этилган.
Мамлакатлар кесимида энг кўп ташқи қарзи Хитой (3,8 млрд доллар), Япония (2,1 млрд доллар) ва Жанубий Кореядан (0,9 млрд доллар) олинган. Халқаро молия ташкилотлари кесимида эса энг кўп қарз Осиё тараққиёт банки (6,2 млрд доллар), Жаҳон банки (5,6 млрд доллар) ва Ислом тараққиёт банкидан (0,9 млрд доллар) жалб қилинган.
2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, давлат қарзи 29,2 миллиард долларга тенг бўлган ва бу ЯИМга нисбатан эса 36,4 фоизни ташкил қилган.
2023 йилда Ўзбекистон номидан ва кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган битимларнинг умумий қиймати 4,5 млрд долларни ташкил қилиши, шундан давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, бюджет тақчиллиги учун 2 млрд (бу ўтган йилга нисбатан 500 млрд долларга кам), инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун эса 2,5 млрд доллар (бу ўтган йилга нисбатан 500 млн доллар кўп) жалб қилиниши белгиланган.
«Давлат қарзи тўғрисида»ги қонунга кўра, давлат қарзи суммасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги кўзда тутилган.
Дастлабки таҳлилларга кўра, ўрта муддатда макроиқтисодий ҳамда фискал кўрсаткичларнинг барқарорлиги таъминланган шароитда, давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 2024 йилда 37 фоизни, 2025 йилда 37,4 фоизни, 2026 йилда 37,9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Давлат қарзини хавфсиз даражада сақлаш ва самарали бошқариш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўрта муддатли истиқболда қуйидаги чоралар кўрилиши кўзда тутилган:
- давлат қарзи бўйича йиллик лимитларни белгилаш амалиётини давом эттириш;
- миллий валютада қарз маблағларини жалб қилиш орқали валюта хатарларини камайтириш. Бунда, давлат ғазначилик облигацияларини чиқаришнинг чекланган соф ҳажмини 2024 йилда 25 трлн сўм этиб белгилаш;
- давлат қарзини тўлашнинг ўртача муддатини узайтириш, шунингдек, давлат қарзини манбалар бўйича диверсификация қилиш;
- давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни кенг жалб қилиш жараёнини жадаллаштириш;
- давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш билан боғлиқ хатарларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш ёки камайтириш;
- давлат қарзига оид маълумотлар очиқлигини таъминлаш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанчага етиши айтилиб давлатнинг келгуси уч йилдаги қарзлари прогноз қилинганди.
Тасодифий хабарлар
ОИТСга чалинган бўлса-да, эркаклар билан яқин муносабатда бўлган қиз аниқланди (ВИДЕО)
Ummonchi Shohruh: "Zohid bizdan ko‘ra ko‘p pul olar edi"
Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари лавозимларидан озод этилди
“Чексиз узр сўраймиз”. “UzAuto Motors” Captiva 5 автомобилларини етказиб беришни тўхтатди.
Toshkent hududida 215 metrdan oshiq balandlikdagi osmono'par bino quriladi, bu esa Markaziy Osiyodagi eng baland bino bo'lib qoladi