Бугун, 14 декабрь куни Тошкентда Mercedes Benz русумли йўловчи ташувчи автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ёнғин соат 15:21 да Сергели тумани “Дўстлик-1” даҳасида 47-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган Mercedes Benz русумли автобусда юз берган.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига тегишли хабар тушгач, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:34 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автобуснинг орқа салон қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тасодифий хабарлар
Андижонда жойнамоз устидаги қайнона келини томонидан ўлдирилмаган
ИИВ подполковниги 51 ёшида вафот этди
Эртага қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
«Доридан заҳарланиш эҳтимолини рад этиб бўлмайди, лекин аниқлаш учун вақт керак»
Эртага ҳаво ҳарорати 12 даражагача иссиқ бўлади