Аввал хабар берганимиздек, “15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона”ни аниқлаш учун танлов ўтказилади.
Танловда корхоналар қуйидаги йўналишларда ғолиб бўлишлари мумкин:
Умумий овқатланиш
Чакана савдо
Онлайн савдо
Ишлаб чиқариш
Молиявий хизматлар
Телекоммуникация хизматлари
Ғолиблар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан таъсис этилган “Истеъмолчи ишончи” сифат белгиси эътирофига сазовор бўлади.
Танлов ғолибларини “15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” арафасида эълон қилинади ва тантанали тарзда мукофотлаш маросимида ғолибларга совғалар топширилади.
Танловда иштирок этиш учун 30-январдан 15-февралгача www.raqobat.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтилади.
Қўшимча маълумот учун: (71) 207-47-00 (321, 266)
Танлов шартлари билан танишиб чиқиш PDF
Тасодифий хабарлар
БАА аэропортида ушлаб турилган ўзбекистонликлар бўйича расмий маълумот берилди
Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдори оширилади
Наманганда ота 1 яшар ўғлини каналда чўктириб юборди. Нега?
Хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонликни олдини олиш зарур
«Бахти Ташкентский»нинг ўғли ва яна беш киши қўлга олинди