2019 йил 17 ноябр куни соат 03:10ларда Наманган вилояти Уйчи тумани «Дўстлик» МФЙ, Миришкор кўчасидаги уйда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Воқеа жойида ис газидан заҳарланганларнинг 3 нафари вафот этган (хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди), оила бошлиғи туман шифохонасига ётқизилган.
Мазкур мудҳиш воқеа сабаблари ўрганилганда, газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилинмагани аниқланди. Хонадонда қўлбола ясалган иситиш печига пропан газ баллони резина шланг орқали уланиб уй ичида фойдаланилган, натижада ис гази ҳосил бўлиб, фуқаролар ухлаб ётган вақтларида заҳарланган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Азиз ҳамюртлар!
Кириб келаётган иситиш мавсумида газ ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилинг. Қўлбола ва сертификатланмаган иситиш анжомларидан фойдаланманг. Ис газидан заҳарланишдан ўзингиз ва яқинларингизни асранг.


Тасодифий хабарлар
Наманганда калтакланган ўқувчи ишини Прокуратура назоратга олди
Шу ҳафта ичида учта катта астероид Ернинг ёнидан учиб ўтади
Парламент IMEI бўйича пулли рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги петицияни ўрганмоқда
Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар ажратди. У нимага сарфланади?
Бобомурод Абдуллаевдан тилхат олиниб, озод этилди