Жорий йилнинг 13 май куни ижтимоий тармоқларда Поп тумани, «Қўшминор» маҳалласи ҳудудида жойлашган "Патир нон" билан савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўртасида бўлган низоли ҳолатлар акс этган маълумотлар тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат Наманган вилояти ИИБ томонидан атрофлича ўрганилди, аниқланишича юқорида кўрсатилган ҳудудда савдо қилувчи Фарғона вилояти, Данғара туманида яшовчи 1997 йилда туғилган "Санжар патир" номи остида савдо қилувчи фуқаро С.Ш. шу ҳудудда яна бир "Санжар патир" номи остида савдо қилаётган Фарғона вилояти, Данғара туманида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Х.А.нинг савдо шохобчаси олдига бориб, тадбиркорлик номини ўзлаштириб олганликда айблаб, ўзбошимчалик билан Х.А.нинг мол-мулкига қасддан шикаст етказганлиги аниқланган.
Ўтказилган терговга қадар текширув давомида барча иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилиб, ушбу ҳодиса бўйича бирор бир шахс тан-жароҳати олмаганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Поп тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, фуқаро С.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61²-моддаси, 183-моддаси ва 200-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний ҳал этиш учун жиноят ишлари бўйича Поп туман судига юборилган.
Тасодифий хабарлар
Эндиликда Қирғизистондаги маҳбусларни интернет орқали кузатиш мумкин!
Наманганда қайнота келинини пичоқлаб, ўлдириб қўйди
Бош прокуратура тасдиқлади: овоз Шуҳрат Ғаниевники
Uzauto Motors етказиб берилмаган Captiva 5 учун харидорларга компенсация тўлайди
Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 давлат қаторига кирди