Хитой олимлари дунёда илк бор инсонга чўчқанинг ўпкасини кўчириб ўтказди. Бу ҳақда “Nature Medicine” хабар берди.
Тажриба Гуанчжоудаги тиббиёт марказида ўтказилган. Ҳайвонда CRISPR технологияси (бактериялар ва архейларнинг табиий иммун тизимига асосланган DNK’ни аниқ таҳрирлаш технологияси) ёрдамида ўзгартирилган олти ген мавжуд бўлган. Ўпка қон қуйилиши оқибатида миясида ўлим қайд этилган 39 ёшли эркак реципиентга кўчириб ўтказилган. Бу шароит шифокорларга этик меъёрларни бузмасдан ва иложи борича ҳақиқий ҳолатга яқин шароитда қимматли маълумот олиш имконини берган.

Операциядан сўнг орган 216 соат (тўққиз кун) давомида тирик ҳолатда сақланиб, ўткир рад этилиш ёки инфекция белгилари кузатилмаган. Бироқ кўчириб ўтказилгандан бир сутка ўтгач, шифокорлар трансплантат дисфункциясини эслатувчи оғир шиш кузатишган.
“Гарчи бу тадқиқот чўчқа ўпкасини инсонга ксенотрансплантация қилиш имкониятини кўрсатса-да, органни рад этиш ва инфекция билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда ва бу усулни клиник амалиётга жорий этиш учун қўшимча тадқиқотлар зарур”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Jinoyat ishlari bo‘yicha Chilonzor tuman sudi raisi 3000 dollar miqdorida pora olishda ayblanib qo‘lga olindi.
Шуҳрат Ғаниев блогерлар билан учрашди
Ғалабали қайтиш: Конор рақибини янчиб ташлади (видео)
Интернат-мактаб тарбияланувчисига оид тарқалган видеони Бош прокуратура ўрганади
Бир кечада «Наманган» ва «Тошкент» вилоятларида жами 123 кишида коронавирус аниқланди