Қорақалпоғистонлик фуқаро Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли фуқарога пичоқ билан жароҳат етказган.
Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани “Қўйлиқ” деҳқон бозорининг марказий кириш йўлагида пичоқбозлик юз берди. Бу ҳақда ИИВ хабарқилди.
Хабарда айтилишига кўра, 15 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида яшовчи 39 ёшли фуқаро “Қўйлиқ” бозорининг марказий кириш йўлагида ўзаро жанжал туфайли Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли Т.Ф.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада Т.Ф. касалхонага ётқизилган. Жиноятчи қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак» — Президент
БМТ Украинадан қочқинларни қабул қилаётганларга огоҳлантириш билан чиқди
Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида – FT
Эрон телеканали Трампнинг ўғли ҳақда сирли ролик намойиш қилди
Россия қўшинлари Ўзбекистонни тарк этди