Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Бухоро вилояти Қоракўл туманида 21 февраль куни ўзаро жанжаллашаётган аёллардан бири бошқасини «Spark» машинасида босиб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Унга кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган. Аниқланишича, ушбу ҳолат 21 февраль куни соат 13:50 да Қоракўл тумани Хўжалар маҳалласида жойлашган Пойкент савдо мажмуаси олдида содир бўлган.
Ш. исмли аёл бошқарувида бўлган «Spark» русумли автомашинаси билан С.К. исмли аёлни уриб юбориб, тан жароҳати етказган. Ҳолат тегишли тартибда туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмида қайд этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Туман ички ишлар бўлими томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят Ички ишлар бошқармаси ва туман прокуратураси томонидан назоратга олинган. Суриштирув якуни юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Тасодифий хабарлар
Россия Хавфсизлик хизмати Доғистонда режалаштирилган портлашнинг олдини олди
Путин тез орада ўлади – Зеленский
Соқолли йигитни куч билан ИИБга олиб борган ходимнинг лавозими пасайтирилди
Қирғизистонда Афғонистоннинг анорли газли ичимлигини сотиш тақиқланди
Алиментдан қарзи бўлса ишга олинмайдими?